Зарафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов раислигида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.
2025-12-23 21:40:00 / Мажлислар

Унда ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, масъуллар ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда ёшлар ўз қизиқтирган саволларига ҳуқуқий ва атрофлича жавоб олишди. Шунингдек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, кредит ажратиш масалалари муҳокама қилинди ва уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Учрашувда шаҳримиз ҳокими ёшларга мурожаат қилиб, уларни билим олиши, хусусан, замонавий касбларни ўрганиши, ўз устида мунтазам ишлаши лозимлигини таъкидлади. Муваффақиятнинг сири чуқур билимга эга бўлиш ва тинимсиз меҳнат самараси эканлигини айтиб ўтди.








