Бугун Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов тадбиркорлар билан учрашиш, улар билан суҳбатлашиб мавжуда таклиф ва муаммоларини ўрганиш мақсадида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "ОЛТИН-ВОДИЙ-ТОМДИ" МЧЖда бўлди.
2025-12-23 14:30:00 / Янгиликлар

Шаҳримиз ҳокими ташриф давомида корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва уларнинг сифатини кўздан кечирди. Корхонани ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича режаларни тинглади.
Н.Раҳманов корхона раҳбари билан суҳбатлашиб мавжуд муаммоларни ўрганди, хусусан, тадбиркор томонидан фаолиятни кенгайтириш мақсадида кредит олиш истаги билдирилди. Шунингдек, электр таъминоти борасида бўйича ҳам мурожаат қилди. Шаҳримиз ҳокими ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.







