Бугун Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов шиша буюмлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган "АСЛ ОЙНА" МЧЖда бўлди.
2025-12-23 14:50:00 / Янгиликлар

Корхона раҳбари билан суҳбат олиб борилди. Суҳбат давомида корхонанинг жорий фаолияти ва келажакда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди. Шунингдек, мавжуд муаммолар ҳақида ҳам сўз юритилди ва уларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Шундан сўнг шаҳримиз ҳокими корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан ҳам яқиндан танишди.
Ташриф якунида бундай мулоқотларни мунтазам давом эттириш, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, бўш иш ўринлари яратиш ва фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.





