Бугун Зарафшон шаҳар ҳокимлигида Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан "Оилавий ажримларни олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг ўрни" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
2025-12-12 20:20:00 / Янгиликлар

Унда шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси Ш.Очилов, ФҲДЙ бўлими мудири И.Мустафоева, ҳамкор ташкилотлар, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари ва фаол фуқаролар иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар, оилавий ажримларни олдини олиш бўйича барча бирдек масъуллиги алоҳида таъкидлашди. Бу масалада барча ташкилотлар ҳамкорликда иш олиб бориш орқали ижобий натижага эришиш мумкинлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, 2026-йилда оилавий ажримларни олдини олиш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Йиғилишда иштирок этаётганлар ҳам бу борада ўз фикрларини ва таклифларини билдиришди.









