Тошкентда V Халқаро инвестиция форумининг 2-куни самарали битимлар билан якунланди.
2026-06-17 23:50:00 / Янгиликлар

Тошкентда V Халқаро инвестиция форумининг 2-куни самарали битимлар билан якунланди.
Бугунги форумда Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманқулов Хитойда меҳмонхона соҳасида хизмат кўрсатувчи хорижий инвестор билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Фуцзян провинциясидаги “Huasheng” LTD ижрочи директори Лин Минхай билан Яшнобод туманида 5 юлдузли меҳмонхона қуриш бўйича келишув битими имзоланди.
Мазкур лойиҳа доирасида туманимизга 20 миллион доллар инвестиция жалб қилиниб, 0,2 гектар майдонда 70 ўринли замонавий меҳмонхона барпо этилиши ва 90 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Форум доирасида хорижий инвесторлар билан учрашувлар давом этмоқда.



