Юз ёшли отахон хонадонида илиқ учрашув
2026-04-20 14:20:00 / Янгиликлар
Юртимизда инсон қадри улуғ, айниқса, ёши улуғ инсонларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу анъаналардан биридир. Кексалар — ҳаётий тажриба, сабр-тоқат ва донишмандлик тимсоли сифатида жамиятимизда алоҳида ўрин эгаллайди. Бугунги кунда Янгийўл шаҳрида 9 мингдан ортиқ нуронийлар истиқомат қилмоқда. Улар орасида “Янгихаёт” маҳалласида яшовчи, аср билан юзлашган — 100 ёшни қарши олган Йўлчибоев Набижон ота ҳам бор.

Шу муносабат билан “Нуроний” жамғармаси Янгийўл шаҳар бўлими раиси, “Янгихаёт” маҳалласи раиси ҳамда шаҳар “Бувижонлар мактаби” раиси отахон хонадонига ташриф буюришди. Учрашув давомида Набижон ота билан самимий суҳбат қурилиб, ибратли ҳаёт йўли, бой тажрибаси тингланди. Отахон юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида дуолар қилди.
Бундай эътибор ва эҳтиром кексаларимизга кўрсатилаётган юксак ҳурматнинг ёрқин ифодасидир.





