Кўп қаватли уйлар таъмири — аҳоли фаровонлиги йўлида
2026-04-18 17:50:00 / Янгиликлар
Янгийўл шаҳрида фаолият юритаётган “Stroy Everest Master” БСК томонидан Олтинобод маҳалласи ҳудудида жойлашган 6 та кўп қаватли уйда кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ушбу уйларнинг кириш йўлаклари тўлиқ таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта безатилмоқда. Деворларга сифатли ранг бериш ишлари амалга оширилмоқда, шунингдек, эскирган дераза ромлари янгиларига алмаштирилмоқда.

Мазкур ишлар аҳоли учун янада қулай ва эстетик муҳит яратиш, турар жойларнинг умумий ҳолатини яхшилашга хизмат қилмоқда.









