Сиҳатгоҳда қурилиш ва реконструкция ишлари ўрганилди
2026-04-18 15:40:00 / Янгиликлар
Янгийўл шаҳар ҳокими Р.Райимов ҳамда шаҳар прокурори Э.Санокулов “Баҳор” МФЙ ҳудудида жойлашган Кўзи ожизлар жамиятига қарашли сиҳатгоҳда бўлиб, мазкур ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишларининг бориши билан яқиндан танишди. Ўрганиш давомида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инфратузилмани яхшилаш, шароитларни замонавий талабларга мос равишда янгилаш борасидаги ишлар атрофлича кўздан кечирилди.

Шунингдек, мавжуд камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Мазкур ишлар аҳолига, хусусан, имконияти чекланган фуқароларга янада қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш тизимини яратишга хизмат қилиши таъкидланди





