“Раҳбар ва ёшлар учрашуви” доирасида ҳарбий қисмда очиқ мулоқот ташкил этилди
2026-04-16 16:25:00 / Янгиликлар

Мазкур ташаббус доирасида Янгийўл шаҳрида ҳам ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” изчил ҳамда тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, бугун 75559-сонли ҳарбий қисмда умумтаълим мактабларини битирувчи ҳамда ҳарбий хизматга қизиқиш билдирган ёшлар иштирокида навбатдаги учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёшлар учун ҳарбий хизматнинг аҳамияти, Ватанга садоқат, интизом ва масъулият каби муҳим тушунчалар кенг ёритилди.
Шунингдек, ҳарбий соҳада таълим олиш, хизматга кириш тартиби ва мавжуд имкониятлар ҳақида мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келажакдаги касб танлови борасида зарур тавсиялар билан таъминланди.









