“РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ДОИМИЙ МУЛОҚОТ МАЙДОНИГА АЙЛАНМОҚДА
2026-04-16 14:30:00 / Янгиликлар

Унда Янгийўл шаҳар ҳокими Р. Раимов, шаҳар прокурори Е. Санокулов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Е. Султонов, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш. Шамсиев, банк ходимлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Учрашув давомида Президентимиз томонидан ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар ва амалий дастурлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда шаҳар ва тумандаги ишсиз ёшлар, пробация ҳисобида турувчи ёшлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш истагида бўлган ёшлар, шунингдек, “оталиққа олинган” ёшлар фаол иштирок этди.
Шунингдек, ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Мазкур учрашувлар ёшлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.









