#Ободонлаштириш
2026-04-14 15:50:00 / Янгиликлар
Янгийўл шаҳрида фаолият юритаётган “Stroy Everest Master” БСК томонидан Файзли маҳалласи ҳудудида жойлашган 2-сонли кўп қаватли уйнинг кириш қисмида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ушбу ҳудудга замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда. Мазкур ишлар фуқаролар учун хавфсиз ва қулай муҳитни таъминлашга хизмат қилади.







