Коррупцияга қарши муросасиз муҳит шакллантирилмоқда
2026-03-26 10:30:00 / Янгиликлар

Хусусан, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланган режа асосида амалий ишлар йўлга қўйилган. Шаҳар ҳудудидаги барча умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув ва семинарлар мунтазам ташкил этилмоқда.
Шунингдек, таълим муассасаларида жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида ходимлар, фаол ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида “ошкоралик бурчаклари” ва “ишонч қутилари” ташкил этилган. Ушбу бурчакларда эълон қилиниши лозим бўлган барча муҳим маълумотлар мунтазам равишда жойлаштириб борилмоқда.
Ўқувчилар давомати устидан доимий назорат ўрнатилиб, бу борадаги маълумотлар очиқ эълон қилинмоқда. Бундан ташқари, барча таълим ташкилотларида “адолат бурчаклари” ташкил этилиб, раҳбарлар ҳамда ходимлардан коррупцияга йўл қўймаслик юзасидан сўровномалар олиниб, тегишли кафолат хатлари расмийлаштирилган.
Мазкур чора-тадбирлар тизими таълим соҳасида шаффофликни таъминлаш, фуқароларнинг ишончини мустаҳкамлаш ҳамда коррупцияга қарши қатъий муросасиз муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда.





