Маҳалла тизими вакилларига эътибор ва эътироф
2026-03-24 14:30:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида маҳалла тизими вакилларининг аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш ҳамда фуқаролар фаровонлигини ошириш йўлидаги хизматлари эътироф этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички туризмни ривожлантиришга қаратилган қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳардаги барча маҳаллалар раисларига Самарқанд вилоятига саёҳат учун ваучер ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Таъкидлаш жоизки, маҳалла тизими бугунги кунда жамият барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш ва ижтимоий муҳитни соғломлаштиришда муҳим ўрин тутиб келмоқда. Кўрсатилаётган бундай эътибор ва эътироф эса соҳа ходимларини янада самарали фаолият юритишга руҳлантириши, уларнинг масъулиятини янада ошириши шубҳасиз.



