Янгийўл шаҳрида ҳудудларни ободонлаштириш
2026-02-15 11:35:00 / Янгиликлар
Янгийўл шаҳрида ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда. Хусусан, шаҳар ҳудудида жойлашган “Файзобод” ҳамда “Олмос” маҳаллаларининг ички кўчаларини тартибга келтириш, аҳолига қулай ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда махсус техникалар жалб этилган ҳолда ички йўлларга шағал ётқизиш, йўл қатламини текислаш ва мустаҳкамлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мазкур чора-тадбирлар, аввало, транспорт воситалари ҳаракатини енгиллаштириш, пиёдалар учун хавфсиз қатновни таъминлаш, ёмғирли мавсумда юзага келадиган муаммоларнинг олдини олишга қаратилган.








