Темир йўл бўйларида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
2026-03-18 09:55:00 / Янгиликлар
Ҳудудларда тозаликни таъминлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда шаҳар кўринишини янада чиройли қилиш мақсадида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, темир йўл бўйларига экилган дарахт ва манзарали кўчатларни парваришлаш, уларнинг барқарор ўсишини таъминлаш учун мунтазам суғориш тизимини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда. Шу мақсадда мутасадди ташкилотлар томонидан суғориш тармоқларини тортиш, сув етказиб бериш инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.









