“Мактаблар лигаси”
2026-02-11 09:05:00 / Янгиликлар
Янгийўл шаҳар спорт мактаби ҳамда Мактаб ва мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Мактаблар лигаси” мусобақасига расман старт берилди.

Мазкур спорт беллашуви ўқувчиларни оммавий спортга кенг жалб этиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек, иқтидорли ёш футболчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди. Мусобақалар айланма тизим асосида ўтказилмоқда бўлиб, жамоалар ўзаро беллашувларда куч синашмоқда.
Беллашувларнинг финал босқичи жорий йилнинг 14-февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда энг кучли жамоалар чемпионлик учун кураш олиб боради.






