"Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" шиори остида "Қўша-қариш саодати" мавзусида "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди
2026-02-10 14:50:00 / Янгиликлар

Тадбирда узоқ йиллар давомида аҳил-иноқликда умр кечираётган ибратли оилаларнинг ҳаёт йўллари, оила мустаҳкамлигини таъминлашдаги тажрибалари ва ҳаётий қарашлари тингланди. Учрашув давомида фахрийлар ўзларининг бой ҳаёт тажрибаси, меҳнат фаолияти жараёнида орттирган сабоқлари, ватандўстлик, фидойилик ва масъулият ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Ёшлар эса нуронийларнинг самимий маслаҳатларини катта қизиқиш билан тинглаб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Тадбир доирасида ибратли ҳаёт йўли, илмга интилиш, тўғри касб танлаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур “Уч авлод учрашуви” ёшларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, уларда катталарга ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, оила муқаддаслигига эътибор туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.









