“Алишер Навоий гулшани” истироҳат боғи замонавий кўринишга келтирилмоқда
2026-02-10 11:55:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 1-апрел кунги PQ-132-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгийўл шаҳар марказида жойлашган “Алишер Навоий гулшани” истироҳат боғида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида боғ ҳудуди тўлиқ янгиланиб, замонавий ландшафт дизайни асосида ободонлаштирилмоқда. Пиёдалар йўлаклари, ёритиш тизимлари, ўриндиқлар, болалар ўйин майдончилари ва бошқа инфратузилма объектлари босқичма-босқич модернизация қилинмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади — шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай, хавфсиз ва замонавий дам олиш масканини яратиш, шунингдек, шаҳар инфратузилмасини янада ривожлантиришдан иборат.






