Ҳафта давомида бажарилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди
2026-02-06 14:25:00 / Янгиликлар

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ҳафта давомида бажарилган ишлар атрофлича муҳокама қилиниб, долзарб масалалар юзасидан масъуллар ҳисоботи тингланди. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, яширин иқтисодиётнинг олдини олиш, солиқ тушумларининг давлат бюджетига тўлиқ тушишини таъминлаш, “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш” жараёнининг бориши, шаҳар ҳудудида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳолати муҳокама қилинди.
Шунингдек, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш механизмларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида масъулларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.





