“Коррупциясиз соҳа” мавзусида тарғибот-тушунтириш тадбири ташкил этилди
2026-02-05 15:30:00 / Янгиликлар

Тадбирни Янгийўл шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими коррупцияга қарши ички назорат бўйича етакчи мутахассиси Нурматов Махамад Махкамбаевич олиб борди. Суҳбат давомида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, ходимларнинг хизмат фаолиятидаги масъулияти, ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларига қатъий риоя этиш масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, хизмат жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, уларнинг олдини олиш механизмлари, шунингдек қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда белгиланган тартибда чора кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур тадбир тиббиёт ходимлари онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, хизмат фаолиятида қонун устуворлиги ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилди.

