Рўйхатга олиш 2026
2026-01-28 11:15:00 / Янгиликлар

Мазкур муҳим жараённинг самарали ва тизимли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Янгиёл шаҳар ҳокими Р.Раимов бошчилигида учрашув ташкил этилди. Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотларнинг масъул вакиллари, шунингдек, “маҳалла еттилиги” аъзолари иштирок этди.
Учрашув давомида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларининг бориши, жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, рўйхатга олиш тадбирларининг белгиланган муддатларда, сифатли ва шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Мазкур тадбир мамлакатда демографик ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги аниқ маълумотлар базасини шакллантириш, келгусида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.









