Фаровон маҳалласида «Маънавият карвони» доирасида тарғибот тадбири ўтказилди
2026-01-26 10:50:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Янгийўл шаҳар Фаровон маҳалласида «Маънавият карвони» доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Янгийўл шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли соҳа мутахассислари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида маҳалла аҳолиси билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказилиб, Президентимиз Мурожаатномаси ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги, фуқаролик масъулияти ва ташаббускорлиги муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, аҳоли томонидан билдирилган таклиф, фикр ва мурожаатлар атрофлича тингланиб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли масъуллар томонидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиши маълум қилинди.







