Коррупцияга қарши муросасиз муносабат
2026-01-20 14:25:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида ҳам чуқур ва изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг марказида инсон манфаатлари, адолат, қонун устуворлиги ҳамда коррупцияга қарши муросасиз кураш масаласи турибди.
2025-йил 26-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқiga йўлланган Мурожаатнома мамлакатимиз тараққиётида янги босқични бошлаб берди. Унда белгиланган устувор вазифалар қаторида коррупцияга қарши кураш масаласига алоҳида эътибор қаратилди ҳамда коррупция давлат ва жамият тараққиётига жиддий тўсиқ экани қатъий эътироф этилди.
Мен, Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, молия-иқтисод бўлими бошлиғи сифатида, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши эканимни қатъий баён қиламан. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳалоллик, шаффофлик ва масъулият устувор тамойил бўлиши шарт. Чунки бу соҳа бевосита инсон ҳаёти ва саломатлиги билан чамбарчас боғлиқ.
Шу боис, ўз фаолиятимда қонунийлик ва молиявий интизомга қатъий риоя этиш, бюджет маблағларидан мақсадли ва шаффоф фойдаланиш, таниш-билишчилик, манфаатлар тўқнашуви ҳамда ҳар қандай коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, аниқланган камчилик ва қонунбузарликларга нисбатан муросасиз муносабат билдириш менинг асосий вазифам ва принципиал позициям бўлиб қолади.
Барча раҳбар ва ходимларни коррупцияга қарши биргаликда курашишга, ҳалоллик ва виждон билан ишлашга чақираман. Зеро, фақат пок ва адолатли муҳитгина соғлиқни сақлаш тизимининг барқарор ривожи ҳамда аҳолининг ишончини таъминлайди. Коррупцияга қарши кураш — бу фақат қонун талаби эмас, балки ҳар биримизнинг виждоний бурчимиздир.
Коррупцияга йўқ деймиз! Ҳалоллик билан ишлаймиз!
Ҳурмат билан,
Нуриддинов Муҳриддин Ҳусниддинович
Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи ўринбосари,
молия-иқтисод бўлими бошлиғи
