«Алишер Навоий гулшани» истироҳат боғи замонавий кўринишга келтирилади
2026-01-10 09:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-132-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгийўл шаҳар марказида жойлашган «Алишер Навоий гулшани» истироҳат боғида кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа шаҳар инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли учун қулай ва замонавий дам олиш масканини яратишга қаратилган.

Амалга оширилаётган ишлар якунига етгач, «Алишер Навоий гулшани» истироҳат боғи нафақат янгийўлликлар, балки шаҳар меҳмонлари учун ҳам севимли сайр ва ҳордиқ масканига айланиши кутилмоқда. Реконструкция ишлари белгиланган жадвал асосида олиб борилиб, сифат ва хавфсизлик талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.





