Қўшма доимий комиссия йиғилиши сайёр тарзда ўтказилди
2026-01-10 10:10:00 / Янгиликлар

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, Янгийўл шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил якунлари бўйича амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи, шунингдек мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида йил давомида олиб борилган фаолият натижалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, Янгийўл шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғининг 2025 йил давомида шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Қўшма доимий комиссия йиғилишида шаҳар ҳокимининг ўринбосари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири, шаҳар прокуратураси ва ички ишлар органлари вакиллари, умумтаълим мактаблари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилиб, муҳокамалар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, таълим сифати ва ҳуқуқ-тартиботни янада мустаҳкамлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди. Якунда тегишли қарор ва тавсиялар қабул қилиниб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олиниши таъкидланди.









