Президентимиз Мурожаатномаси юзасидан семинар ташкил етилди
2026-01-05 10:05:00 / Янгиликлар

Семинарда Янгийўл шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Е.Султонов, шаҳар ҳокими ўринбосари М.Нарбаев, шаҳар Мактаб ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи М.Алимова, шунингдек, шаҳар мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари ҳамда директор ўринбосарлари иштирок этди. Семинар давомида сўзга чиққанлар Президентимиз Мурожаатномасида таълим соҳасига қаратилган эътибор, педагог кадрлар масъулияти, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Мурожаатномада илгари сурилган вазифаларни таълим муассасаларида изчил амалга ошириш, уларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди. Семинар якунида иштирокчилар томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш борасида келгусидаги режалар муҳокама қилинди ва тегишли хулосалар чиқарилди.









