«Арзончи» савдо марказининг навбатдаги филиали фаолиятини бошлади
2026-11-06 15:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг «Чаманзор» маҳалласида маиший техника савдосига ихтисослашган «Арзончи» савдо марказининг навбатдаги филиали фаолиятини бошлади.

Республика бўйича 18 та филиалга эга бўлган савдо тармоғининг ушбу янги филиалида 1000 дан ортиқ турдаги маиший техника воситалари харидорларга таклиф этилмоқда.
Янги филиалнинг иш бошлаши натижасида маҳаллада истиқомат қилувчи 10 нафарга яқин ёш доимий иш билан таъминланди.
Савдо марказининг фаолияти ҳудудда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аҳоли учун замонавий маиший техника воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









