Хотин-қизлар мурожаатлари тингланди
2026-11-06 17:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Мирзавалиева томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Унда хотин-қизлар уй-жой, моддий ёрдам, оилавий ва ижтимоий масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат атрофлича тингланиб, улар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва тегишли тавсиялар берилди. Жойида ҳал этиш имкони бўлган масалалар бўйича амалий чоралар кўрилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.




