15-сонли ДМТМда замонавий шароитлар яратилади
2026-11-05 17:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг «Бобораҳим Машраб» маҳалласида жойлашган 15-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси 1989 йилда қурилган. Муассасани замонавий талаблар асосида қайта реконструкция қилиш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот давомида реконструкция доирасида амалга ошириладиган ишлар, мавжуд инфратузилмани янгилаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда тарбияланувчилар учун замонавий, хавфсиз ва қулай муҳит яратиш масалалари кўриб чиқилди.
Лойиҳа доирасида муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни учун зарур шароитларни яхшилаш ва болалар учун замонавий муҳит яратишга қаратилган ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









