Навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-11-05 14:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ислом Камолиддинов ёшларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида навбатдаги шахсий қабулни ўтказди.

Қабул давомида фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди. Масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.


