ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
2026-11-05 13:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Муҳаммаджон Қурбонов томонидан фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.

Қабул давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилиниб, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, кўтарилган масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Ечим топиши учун қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


