Маҳаллаларда қулай яшаш муҳити яратилмоқда
2026-11-04 19:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Маънавият» маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофини тартибга келтириш, автотураргоҳлар, дам олиш ҳудудлари ва болалар ўйин майдончаларини ташкил этиш, шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини жойлаштириш режалаштирилган.
Айни вақтда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда. Мазкур чора-тадбирлар ҳудуднинг қиёфасини яхшилаш, аҳолига янада қулай ва замонавий шароитлар яратишга хизмат қилади.
Шунингдек, ушбу йўналишдаги ишларни «Сиҳатгоҳ», «Мингчинор» ва «Оромгоҳ» маҳаллаларида ҳам босқичма-босқич амалга ошириш кўзда тутилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






