“Safo shirinliklari” маҳаллий ва ташқи бозорга 10 турдаги ширинлик етказиб бермоқда
2026-11-03 11:05:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги «Оромгоҳ» маҳалласида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллада фаолият юритаётган «Safo shirinliklari» оилавий корхонаси 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаб, бугунги кунда 10 нафар маҳаллий аҳолининг доимий бандлигини таъминлаб келмоқда.
Корхонада ширинликларнинг 10 тури ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда. Шунингдек, маҳсулотлар Афғонистон ва Тожикистон бозорларига ҳам экспорт қилинмоқда. Экспорт ҳажми 40 минг АҚШ долларидан ошган.
Бу каби оилавий тадбиркорлик субъектлари ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишда муҳим ўрин тутмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






