“Саҳоват” маҳалласида йил давомида помидор етиштирилмоқда
2026-10-31 11:10:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Саҳоват”маҳалласида тадбиркор Нажмиддинов Ислом томонидан замонавий иссиқхона қурилди, 54 сотих майдондаги “парник”да асосан олий навли помидор ҳамда булғор қалампири етиштирилиб, ички бозорга ва экспортга чиқарилмоқда.

Иссиқхонада кўчатлар замонавий томчилатиб суғориш тизими орқали парваришланади. Шу боис бу ерда йилнинг барча фаслларида помидор етиштириш имконияти яратилган. Ҳозирда йилига 20 тонна ҳосил олиниб, экспорт қилинмоқда.Қолган қисми эса ички бозорга етказиб берилмоқда.
Аҳамиятлиси бу ерда 10 дан ортиқ киши доимий иш билан банд. Мазкур меҳнат ортидан тадбиркор йилига ўртача 400 миллион сўм даромад олмоқда. Энг муҳими, бу каби иссиқхоналар аҳолини сифатли маҳсулот билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт ҳажмини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






