Оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ишлари жадал давом этмоқда
2026-11-02 17:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш, хусусан, оқова сув тармоқларининг ҳолатини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Жалолиддин Мангуберди ва Косонсой кўчаларида жами 2,1 километр узунликдаги оқова сув тармоқлари янгиланмоқда. Ишлар доирасида аввалги диаметри 400 мм бўлган эски қувурлар ўрнига 500 мм ли янги қувурлар ётқизилмоқда.
Амалга оширилаётган мазкур лойиҳа тармоқларнинг ўтказувчанлик қувватини ошириш, оқова сув тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда ҳудуддаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






