Талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-10-22 14:15:00 / Янгиликлар

Учрашув аввалида мутахассислар томонидан психотроп моддалар ва наркотик воситаларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири, уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатга зарари ҳамда оғир оқибатлари ҳақида маълумот берилди. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатлардан йироқ бўлиш ва бундай иллатларнинг олдини олиш муҳимлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида туман ҳокими талабаларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашди. Кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш ҳамда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









