Бозор ҳудудидаги мавжуд ҳолат ўрганилди
2026-10-21 14:45:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласида жойлашган “Қурилиш моллари савдо бозори” ҳудудидаги мавжуд ҳолат кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида бозор ҳудудида тартиб-интизомни таъминлаш, санитария ва хавфсизлик талабларига риоя этиш, ноқонуний қурилмалар ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган жойларни бартараф этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Ҳудудни тартибга келтириш, савдо фаолияти учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш, шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






