Паҳлавон” спорт мажмуасидаги шароитлар ва навбатдаги вазифалар кўриб чиқилди
2026-10-21 13:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги Гимнастика спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби таркибида фаолият юритаётган “Паҳлавон” спорт мажмуасида яратилган шароитлар ва мавжуд муаммолар ўрганилди.

Мажмуа 2025 йил давомида давлат буджети ҳисобидан ажратилган 1 миллиард 228 миллион сўм маблағ эвазига тубдан таъмирланган. Жумладан, спорт зали пол қопламаси, иситиш тизими, кийиниш ва ювиниш хоналари янгиланган.
Бугун туман ҳокими мажмуада бўлиб, спортчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ўрганиш давомида бажарилган ишлар билан бир қаторда, ҳали ечимини кутаётган масалаларга ҳам эътибор қаратилди.
Хусусан, бинонинг том қисмини ҳамда чўмилиш ҳавзасини мукаммал таъмирлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва спортчилар учун янада қулай шароит яратиш бўйича зарур вазифалар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






