Янги Наманган туманида янги тизимлар ва инвестициявий лойиҳалар тақдимоти ўтказилди
2026-10-13 14:00:00 / Янгиликлар

Мазкур марказда туманнинг барча соҳаларга оид кўрсаткичлари сунъий интеллект ва замонавий технологиялар ёрдамида мониторинг ҳамда таҳлил қилиб борилади. Бу билан муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш имконияти яратилади.
Шунингдек, туманда амалга оширилиши режалаштирилган янги инвестициявий лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳалар ҳудуд иқтисодий салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.
Вилоят раҳбарига аҳолига оид ижтимоий-маъмурий маълумотларни ягона тизимда жамлаш ва бошқаришга мўлжалланган электрон платформа ҳам тақдим этилди. У орқали фуқаролар ва оилаларнинг ижтимоий ҳолати, бандлиги, даромад манбалари ҳамда ижтимоий ёрдамга эҳтиёжини таҳлил қилиш мумкин.
Мазкур тизимлар ҳудудни самарали бошқариш, аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш, камбағалликни қисқартириш ва амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини оширишга хизмат қилади.
Тақдимотлар якунида барча масалалар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






