Қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари назоратда
2026-10-14 14:45:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумини муносиб кутиб олиши учун амалга оширилаётган ишлар давом эттирилмоқда.

Бугун туман ҳокими 83-сонли умумтаълим мактаби ва 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасаларнинг мавсумга тайёргарлик даражаси ўрганди.
Ташриф давомида иситиш тизимларининг ҳолати, электр таъминоти, ёритиш мосламалари ҳамда бинолардаги мавжуд шароитлар кўздан кечирилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва қиш мавсумида болалар учун илиқ ҳамда қулай муҳитни таъминлаш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берилди.
Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — таълим муассасаларини қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтириш ва таълим-тарбия жараёни учун зарур шароитларни таъминлашдан иборат.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









