Навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-10-14 18:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими ўринбосари — туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Жамолиддиновнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида инвестицияларни жалб этиш, саноатни ривожлантириш ва савдо соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.
Кўтарилган масалалар бўйича тегишли тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш назоратга олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


