Ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларининг барчаси талаба бўлди
2026-10-08 14:45:00 / Янгиликлар

Мазкур таълим муассасасида ёшларнинг билим олиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Бунинг самараси ўлароқ, ўтган ўқув йилида мактаб битирувчиларининг 100 фоизи нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.
Мактаб директори иқтидорли ўқувчиларнинг эришган ютуқлари ва юқори натижалари ҳақида маълумот берди. Ёшлар ижодий ишлари, инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳалари билан бўлишдилар.
Учрашувда “Йил ўқитувчиси” танловининг якуний натижаларига кўра ғолибликни қўлга киритган мазкур мактаб ўқитувчиси ҳам муносиб тақдирланди. Туман ҳокими Гулшода Ҳакимовани ушбу нуфузли ютуқ билан табриклаб, унга ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









