Ҳар пайшанба — ёшлар куни: навбатдаги тадбир 60-мактабдан бошланди
2026-10-08 12:05:00 / Янгиликлар
Ҳар пайшанба — ёшлар куни доирасида Янги Наманган туманида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, таълим ва фойдали машғулотларга кенг жалб қилишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Навбатдаги тадбир “Оромгоҳ” маҳалласидаги 60-сонли умумтаълим мактабидан бошланди. Унда ёшлар иштирокида футбол, теннис, шахмат, шашка ҳамда воркаут бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.
Туман ҳокими ўқувчилар учун яратилган имконият ва шароитларни кўздан кечирди. Мактабда ташкил этилган хорижий тил, ментал арифметика, робототехника ва қўғирчоқ ясаш тўгараклари фаолияти кўрилди. Кутубхонада иқтидорли ўқувчилар ўзлари ўқиган асарлар ва ёд олган шеърларидан парчалар айтиб беришди.
Ташкил этилган тадбирлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, спорт ва таълимга бўлган қизиқишини ошириши ҳамда уларни ижтимоий ҳаётда янада фаол бўлишга ундаши билан муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









