Мурожаатлар жойида ўрганилиб, қонуний ечимлар белгиланди
2026-10-08 10:45:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги “Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳалласида аҳоли мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Мурожаатлар асосан уй-жой, мол-мулк ҳуқуқи, кадастр, шунингдек, ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонлари ва Мажбурий ижро буроси томонидан бузиш бўйича ижрога қаратилган объектлар билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан атрофлича ўрганилиб, масалаларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш чоралари белгиланди.
Фуқароларга мавжуд тартиб-таомиллар ва қонуний ечимга келиш бўйича зарур тушунтиришлар берилди. Мурожаатлар юзасидан белгиланган вазифаларнинг ижроси масъуллар назоратига олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






