Янги Наманган туманида маҳаллалардаги криминоген вазият ва профилактик ишлар ўрганилди
2026-10-07 19:00:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими, прокуратураси ҳамда тегишли ташкилотлар мас‘уллари иштирокида тумандаги “Мингтерак”, “Ахсикент” ва “Беруний” маҳаллаларида криминоген вазият, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди. Шунингдек, жиноят содир этилишига сабаб бўлаётган омиллар, мавжуд камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳудудлар кесимида кўриб чиқилди.
Мас‘улларга мавжуд муаммоларни манзилли бартараф этиш, профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда “қизил” тоифадаги маҳаллаларни босқичма-босқич “яшил” тоифага ўтказиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, кунлик хизматга жалб этилган ходимларга ҳудуддаги вазиятдан келиб чиқиб хизматни самарали ташкил этиш ва куч-воситалардан мақсадли фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






