“Гендер тенглик фаоли” танловининг Янги Наманган тумани босқичи ўтказилди
2026-10-02 15:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокимлигида “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда гендер тенглик тамойилларини жамиятда кенг тарғиб этиш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш, бу борада фаол фуқаролик позициясини шакллантириш масалаларига эътибор қаратилди.
Иштирокчилар белгиланган йўналишлар бўйича ўз билим ва ташаббусларини намойиш этиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, тенглик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган ғояларини тақдим этдилар.
Якунда иштирокчиларнинг чиқиш ва ташаббуслари баҳоланиб, ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди. Улар муносиб рағбатлантирилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






