Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди
2026-10-01 16:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда таълим соҳасида меҳнат қилаётган устоз ва мураббийлар, соҳа фахрийлари ҳамда тажрибали педагоглар иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими устоз ва мураббийларнинг ёш авлод таълим-тарбиясидаги муҳим ўрнини таъкидлаб, барча соҳа ходимларини байрам билан самимий муборакбод этди.
Тантана давомида бир гуруҳ фидойи педагогларга туман ҳокимининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Байрам тадбири санъаткорларнинг куй-қўшиқлари ва бадиий чиқишлари билан давом этди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









