“Мингчинор” маҳалласидаги ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, ҳудуд обод этилмоқда
2026-09-29 16:25:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг барча маҳаллаларида ҳудуд ободлиги, аҳоли фаровонлиги ва осойишталигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар ташкил этилмоқда.

“Мингчинор” маҳалласида ҳам бу борадаги ишлар ҳолати кўздан кечирилди. Ҳозирда маҳалла ҳудудида ўзбошимчалик билан тикланган қурилмалар бартараф этилиб, аҳоли ва автомашиналар ҳаракати учун ноқулайлик туғдираётган йўл очиб қўйилмоқда.
Туман ҳокими ҳолатни кўздан кечириб, ҳудудни обод ва кўркам сақлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда маҳалла хавфсизлигини таъминлаш юзасидан масъулларга зарурий кўрсатмалар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









