87-сонли мактаб ва 77-сонли боғчада тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди
2026-09-29 12:05:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида таълим муассасаларини 2026–2027 йилги куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари давом этмоқда.

Бугун 87-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 77-сонли мактабгача таълим ташкилотида мавсумга тайёргарлик ҳолатига эътибор қаратилди.
Муассасаларда иситиш тизимлари, электр таъминоти, ёритиш воситалари ва хавфсизлик ҳолати билан бир қаторда, ўқувчи ва тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди.
Шунингдек, мавжуд инфратузилмани яхшилаш ва совуқ кунларда таълим-тарбия жараёнини узлуксиз ташкил этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









