Фуқаролар мурожаатлари бўйича масъулларга топшириқлар берилди
2026-09-29 18:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабулни ўтказди.

Қабул давомида уй-жой, бандлик, субсидия, тадбиркорликни йўлга қўйиш, қўшничилик можароси, коммунал қарздорлик ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди.
Ҳар бир масала бўйича тегишли ёндашув белгиланди, айрим мурожаатларга жойида тушунтириш берилди. Қўшимча ўрганиш ва масъул ташкилотлар иштирокини талаб этган масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.
Фуқароларни қийнаётган масалаларга амалий ечим топиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш назоратга олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






